Эквадорнинг Галапагос архипелаги дунёдаги энг хушманзара ва сайёҳлар учун қизиқарли ороллар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Daily Mail хабар беради.
Ўтказилган сўров натижалари асосида ўзига энг кўп жалб этувчи ороллар ўнталиги рўйхати тузилди. Унга кўра, Галапагосдан кейинги иккинчи ва учинчи ўринларни Бали ороли ва Мальдив Республикаси эгаллади. Ундан кейинги ўринларни Тасмания ва Санторини ороллари забт этди.
Галапагос ороллари ўзининг бетакрор ўсимлик ва ҳайвонот олами билан сайёҳлар эътиборини тортади. Ороллар Эквадор давлатига қарашли бўлиб, архипелаг аҳолиси 25 мингдан ортиқ кишини ташкил этади.
Изоҳ (0)