Норвегия полицияси ўз ходимлари томонидан қуроллардан фойдаланганлик ҳолатлари бўйича ҳисобот тақдим этди. Ушбу ҳужжатга кўра, 2014 йилда полиция ходимлари 42 марта қуролни чиқариб, ундан атиги икки марта ўқ узган, шунда ҳам ҳеч кимни яраламаган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Полиция томонидан кимгадир қурол билан таҳдид қилишлар сони 2002 йилдан буён энг кам кўрсаткични ташкил этди.
Норвегияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари 12 йиллик кузатув давомида икки кишини ўлдирган.
Изоҳ (0)