Япония КХДРдан ўзининг ўғирланган фуқаролари иши бўйича тергов юзасидан тезда ҳисобот беришни талаб қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Япон ҳукумати КХДРнинг ушбу тергов муддатини узайтириш тўғрисидаги сўровига шу тарзда жавоб қайтарган. Мурожаат Пхеньянга Пекиндаги дипломатик каналлар орқали етказилган.
Қайд этилишича, аввалроқ Япония ташқи ишлар вазири Фусио Кумида КХДР тергов муддатини узайтиришни сўраганини тасдиқлаб, ўғирланганлар юртларига қайтиши учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилган.
Изоҳ (0)