Facebook асосчиси Марк Цукерберг эртами-кечми инсонларга хаёлларини тўлақонли алмашиш имконини берувчи технология ихтиро қилинишига ишонишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
«Сиз бирор нарса ҳақида ўйлашингиз мумкин ва агар хоҳласангиз, шу заҳоти дўстларингиз ҳам бундан хабардор бўлиши мумкин» — деди Цукерберг 30 июнь куни Facebook фойдаланувчиларининг саволларига жавоб бериш чоғида.
Унинг сўзларига кўра, бу коммуникация технологиялари ривожининг энг илғор босқичи бўлади. Цукербергнинг фикрича, тараққиёт икки йўналишда давом этади — ахборот алмашиш имкониятлари бойиб боради ҳамда инсонлар қанча хоҳласалар, шунча кўп мулоқот қилишлари мумкин бўлади.
Изоҳ (0)