26 июнь куни SMS технологиясини яратган финляндиялик Матти Макконен 63 ёшида вафот этди, деб хабар беради «ТАСС» BBC маълумотига таяниб.
Макконен мобил телефонлар ёрдамида қисқа хабарлар юбориш ғоясининг асосчиси сифатида танилган. Барчанинг эътирофига қарамасдан, у доимо қисқа хабарлар хизматининг яратилиши унинг шахсий кашфиёти эмас, балки жамоасининг меҳнатлари натижаси эканлигини таъкидлаган.
Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, Макконен узоқ давом этган хасталик туфайли вафот этган, бироқ унинг ўлими ҳақидаги хабар кеча тарқалди.
Изоҳ (0)