Ўзбекистонга Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавируси кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида Тошкент халқаро аэропортида тиббий-санитар текширув кучайтирилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ушбу касалликка учраганликда гумон қилинганларни аниқлаш клиника маълумотлари ва эпидемиологик анамнез асосида ўтказилади. Бундай ҳолатда бемор зудлик билан изоляция қилиниши лозим.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда Сеул, Дубай ва Шаржадан келаётган ҳар бир йўловчининг ҳарорати махсус ускуналар ёрдамида текширилмоқда. Махсус клиникаларда етарли дори захираси билан палаталарга буюртма бериб қўйилган.
Изоҳ (0)