2015 йил 29 июнь куни Санкт-Петербургдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари йиғилиши «майдонларида» Россия мудофаа вазири ўринбосари А. Антонов Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари Н. Муллабоев билан учрашди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликларининг ҳарбий ва ҳарбий−техник ҳамкорлиги ривожининг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг анъанавий дўстона характерини ва уни ривожлантириш учун тўсиқлар йўқлигини эътироф этди.
Анатолий Антонов иккала мамлакат миллий хавфсизлигини оширишга қаратилган ҳарбий алоқаларнинг янги шакллари ва йўналишларини излаш муҳимлигини таъкидлади. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг барча жиҳатлари бўйича ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Изоҳ (0)