Chevrolet компанияси ҳозирча Bolt EV номи қўйилган арзон электрокарни синовдан ўтказаётгани акс этган фотосуратлар ва видеолавҳа интернетда пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Компания хабарига кўра, сотишга мўлжалланган моделни ишлаб чиқиш ҳали дастлабки босқичда турибди. Суратларда синов прототипи 2015 йил бошида тақдим этилган концепт-кардан бироз фарқ қилиши кўриниб туради. Жумладан, олд бампер, орқа ойналар, ғилдираклар ва ён томонда фарқлар бор.
Электрокар ҳақидаги тафсилотлар сир тутилмоқда. Ҳозирча автомобиль бир марта олган заряди билан 320 километр юра олиши ва нархи 30 минг доллар атрофида бўлиши аниқ. Янги модель 2016 йил охирида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
https://youtu.be/-aWSv5yL6l4
Изоҳ (0)