Кот-д’Ивуарда ўтказилган махсус операция давомида 50 га яқин қулликдаги болалар озод этилди, 22 киши қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» Интерполнинг расмий сайтига асосланиб хабар беради.
200 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирок этган ушбу махсус операция мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Сан-Педро вилоятида 1 июндан 6 июнга қадар ўтказилди.
«5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар уларнинг соғлиғи учун хавфли шароитларда ишлаган. Бир йилгача далаларда ишлаган болалар ҳар куни кўп соатлаб меҳнат қилганлигига қарамай, бунинг учун иш ҳақи ёки таълим олмагани тўғрисида терговчиларга сўзлаб берди», — дейилади хабарда.
«Акома» операцияси Интерпол ва Халқаро миграция ташкилоти кўмагида Ғарбий Африкада болалар савдоси ва эксплуатациясига қарши курашиш бўйича ўтказилган бир қатор операцияларнинг охиргисидир.
Изоҳ (0)