Асарлари «Жаҳон адабиёти дурдоналари» сериясига киритилган Франс Кафка ва Эрих Мария Ремарк асарлари ўзбек тилига таржима қилинди, деб хабар беради «12news.uz».
Адабиёцҳунослар фикрича, китобхонлар ҳеч қачон кўрмаслиги мумкин бўлган асарлар «Жараён» ва «Отамга мактуб» — битта китобнинг икки қисми ҳисобланади. Гап шундаки, уларнинг муаллифи – Кафка юқоридаги ва бошқа асарларини ҳам ўзининг ўлимидан сўнг ёқиб юборишни васият қилган. Бироқ унинг яқин дўсти Макс Брод ёзувчининг васиятини бажармаган. ХХ асрга келиб «Жараён» театр ва кинематография санъатининг ижодий янгиланишига асос бўлди.
Эрих Мария Ремаркнинг «Уч оғайни» асари дўстлик, муҳаббат ва уруш даврига қаршилик руҳи бирлаштирган бир неча кишилар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)