Буюк Британиянинг Pioneer Productions компанияси ижодий гуруҳи Discovery Networks International телеканали учун ишланаётган ҳужжатли сериалнинг бир қисми бўладиган Бухоро ҳақидаги фильмни суратга олиш учун шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
10 йилдан ортиқроқ вақт давомида BBC2, ITV, Sky One сингари йирик каналлар учун ишлаган телебошловчи ва ёзувчи Дэвид Баддиэль Бухоронинг бой тарихи ва анъаналари ҳақида сўзлаб беради.
Бу Буюк ипак йўлининг цивилизация ривожидаги тарихий аҳамиятини ёритиш бўйича энг йирик лойиҳалардан биридир. Лойиҳа «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ўртасидаги «Буюк ипак йўли» брендининг рекламаси бўйича ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Фильм Discovery телеканалида йил охирида эфирга узатилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)