Япониянинг Токио университети мутахассислари профессор Кадзунори Катаока бошчилигида махсус кимёвий воситалар билан тўлдирилган жуда кичик нанокапсулалар ёрдамида саратон ўсмасини йўқотишнинг янги усулини ишлаб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
Тадқиқотчилар гуруҳи вакилининг сўзларига қараганда, тажрибалар давомида саратон ўсмаси бўлган сичқонларга диаметри 55 нанометрли капсулалар юборилди. Уларда 64 атом оғирлигидаги гадолиний кимёвий элементи мавжуд бўлиб, ушбу капсулаларни фақат саратон билан зарарланган қисмга қаратиш технологияси яратилди.
Йўналтирилган нейтрон нурланиш таъсирида гадолинийдан кучсиз радиация тарқалади, натижада фақат саратон ҳужайралари йўқ қилиниб, соғлом тўқималарга зарар етмайди.
Изоҳ (0)