Россиялик таниқли шоумен Иван Ургант ўз севгилиси Наталья Кикнадзега уйланди, деб хабар бермоқда «Nur.kz». Телебошловчининг бувисининг сўзларига кўра, тўй май ойида бўлиб ўтган.
ОАВ хабарларига кўра, Иван ва Наталья саккиз йил бирга яшагач муносабатларини расмийлаштирган. Уларнинг Нина исмли қизи бўлиб, шунингдек Кикнадзенинг тадбиркор Вахтанг Кутаила Эрику билан биринчи никоҳидан бўлган қизини ҳам тарбияламоқда. Жуфтлик муносабатларини расман мустаҳкамлашга шошилмаётган эди, бироқ жорий йил бошида Ургантнинг онаси вафот этгач, вазият ўзгарган.
Иван Ургантнинг бувиси Нинанинг сўзларига кўра, невараси анча диндор эканлиги туфайли тўйдан ташқари никоҳ маросими ҳам ўтказилган. Тўйга фақат томонларнинг энг яқинлари таклиф қилинган. Қайд этилишича, бу Ургантнинг иккинчи никоҳи бўлиб, у биринчи марта 18 ёшида уйланган ва тез орада ажрашган.
Изоҳ (0)