Озарбайжон йўл полицияси йўл ҳаракати қоидаларини бузувчи ашаддий қоидабузарларга қарши курашда янги усулни қўллаш ниятида. Бу ҳақда «1news.az» Ички ишлар вазирлиги йўл полицияси бош бошқармаси матбуот котиби, полковник Камрон Алиев маълумотларига таяниб хабар беради.
Қоидабузарларнинг рўйхатини оммавий ахборот воситаларида доимий равишда чоп этиб туриш режалаштирилмоқда.
«Рўйхатда қоидабузарнинг исми, шарифи ва отасининг исми, шунингдек автомашинасининг давлат рақами ва маркаси кўрсатилади. Бундай тажриба дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд», — дейди Алиев.
Изоҳ (0)