АҚШ президенти матбуот котиби Жош Эрнст ўтган дам олиш кунлари Оқ уйда 500 киши иштирокида ўтказилган қабул учун Барак ва Мишель Обама шахсий маблағларидан сарфлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қабулда Стиви Уандер ва Принс сингари юлдузлар, шунингдек корпорациялар раҳбарлари, лоббистлар ва бошқа катта таъсирга эга шахслар қатнашган. Эрнст Обамалар зиёфат учун айнан қанча пул сарфлаганига ойдинлик киритмаган.
«Президент ва биринчи хоним шанба оқшомида Оқ уйда шахсий тадбир ташкиллаштирди. Улар бунинг учун ўз ҳисобларидан тўлади», — деди Жош Эрнст.
Изоҳ (0)