Италиянинг дунёга машҳур Dolce&Gabbana модалар уйи асосчиларидан бири Стефано Габбана ўзининг Instagram’даги саҳифасига тошкентлик қизчанинг суратини жойлаштирди.
Суратда ўзига хос услубда кийинган ва кўзойнак таққан қизча автомобилнинг орқа ўриндиғида ўтиргани тасвирланган. Габбана суратни Тошкентдаги Wonderland болалар кийимлари дўконининг саҳифасидан олган ва бу сурат дизайнернинг саҳифасида 7000 дан ортиқ «лайк» йиққан.
Wonderland дўконининг Instagram’даги саҳифасида келтирилган сурат изоҳида ёзилишича, қизчанинг исми — Ҳабиба.
Изоҳ (0)