Лондонда актёр Кристофер Ли 93 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Meduza. Ли 7 июнь куни Лондон ғарбидаги шифохонада вафот этган, бироқ бу ҳақидаги хабар эндигина маълум бўлди.
Актёр тонгги соат 8:30 да Лондондаги Челси ва Вестминстер шифохонасида вафот этган. У охирги уч ҳафта давомида нафас олиш билан боғлиқ муаммолар ва юрагидаги шикоятлар туфайли даволанаётган бўлган.
Кристофер Ли ўз фаолияти давомида 250 дан ортиқ рол ижро этган. Улардан энг машҳурлари — «Узуклар ҳукмдори» ва «Хоббит» трилогияларидаги Саруман ҳамда «Юлдузли жанглар»нинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги граф Дуку ролларидир.
Изоҳ (0)