АҚШнинг Elio Motors компанияси нархи 6,8 минг доллар бўлиши кутилаётган уч ғилдиракли ўта тежамкор автомобилнинг бешинчи прототипини ишлаб чиқишни бошлаганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
P5 номини олган тажриба машинасига уч цилиндрли 0,9 литрли бензин мотори ва Япониянинг Aisin фирмасининг бир неча режимга эга механик тезлик узатиш қутиси ўрнатилган. Автомобиль аралаш режимда 100 километрга 2,8 литр ёқилғи сарфлаши кутилмоқда.
Америкаликлар яна 26 та прототипни қуриб, синаб кўргач, моделни серияли чиқаришни бошлайди. Ҳозиргача 43 мингга яқин буюртма олинган автомобилларни ишлаб чиқариш 2016 йилда Луизиана штатидаги Шривпорт шаҳрида бошланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)