Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажмини 2018 йилга бориб тўрт мартага — 16 миллиард метр кубгача оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди UzDaily.
Компания раҳбари Вагит Алекперовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мамлакат ҳудудидаги энг йирик газ конларидан бири бўлган Қандим конидан фойдаланиш бўйича лойиҳани ривожлантиришни тасдиқлаган.
Алекперовнинг таъкидлашича, ҳозирда «Лукойл» Ўзбекистонда 4 миллиард метр куб газ қазиб чиқаради. 2018 йилда Қандим конидаги лойиҳа ишга туширилгач, бу кўрсаткич 16 миллиард метр кубга етиши қайд этилган.
Изоҳ (0)