Ҳиндистонда сўнгги ўн кун ичида фавқулодда жазирама оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1200 дан ошиб кетди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
«Янги қурбонлар ҳақидаги маълумотлар биринчи навбатда жануби-шарқдаги Андхра-Прадеш ва Теланган штатларидан келмоқда. 48,8 градусга етаётган жазираманинг ҳар бир янги куни юзлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўляпти», — дейилади Ҳиндистоннинг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича давлат департаменти хабарида.
Ҳиндистон Метеорология департаменти маълумотларига кўра, яқин кунларда ҳаво ҳарорати 50 даражагача кўтарилиши кутилмоқда, ҳароратнинг босқичма-босқич пасайиши эса 2—3 кундан кейингина кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)