Қозоғистон Россиянинг «Ангара» ташувчи ракетаси базасида «Байтерек» космик ракета мажмуаси қурилиши учун 780 миллион доллар ажратади, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги аэрокосмик қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Меирбек Молдабековнинг сўзларига кўра, ушбу маблағда фақат дастлабки маълумотлар акс этган ва унга ҳозирда олиб борилаётган қўшимча ишлар қўшилиши керак.
Маълумот учун, Бойқўнғир космодромида «Байтерек» космик ракета мажмуасини қуриш тўғрисидаги шартнома Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2004 йилда имзоланган.