«Китоб байрами» 28−30 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Тадбир Ўзбекистон аҳолисининг, айниқса ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенгайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёзувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ташкил этилмоқда.
«Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остидаги ушбу байрам сайл тарзида бўлиб, унда адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар тарғиботига бағишланган нашрлар намойиши, «Намунавий китоб дўкони» республика кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ҳамда таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, совринли викториналар, санъат усталарининг концертлари бўлиб ўтади.
28 май куни «Китоб байрами» доирасида «Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзусидаги III илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.
Изоҳ (0)