Россиянинг гўштни қайта ишловчи энг йирик корхоналаридан бири бўлган «Фабрика Качества» Ўзбекистонда қўшма корхона тузди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Қўшма корхона Тошкент вилоятининг Паркент туманида гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи комбинат қуриш билан шуғулланмоқда. Ҳозирга келиб комбинатнинг асосий биноси тикланган бўлиб, коммуникация воситаларини ўтказиш бошланган.
Лойиҳага камида 3 миллион евро сармоя киритилиши режалаштирилмоқда. ҚК суткасига 20 тоннагача гўшт ва колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариши кўзда тутилган. Маҳсулотнинг бир қисми экспорт қилиниши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)