Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган Жаҳон ўйинларидан қайтиб келди, деб хабар бермоқда «Olamsport». Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси вакиллари, кенг спорт жамоатчилиги кутиб олди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон паралимпиячилари Жаҳон ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу натижа паралимпиячиларимизга якунда уумжамоа ҳисобида 60 давлат вакиллари орасида кучли олтиликдан ўрин эгаллаш имконини берди.
Изоҳ (0)