Ўзбекистондаги ўрта мактаблар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларга кафе, ресторан ва шахсий уйларда битирув кечаларини ўтказиш қатъиян тақиқланган, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Халқ таълими вазири ўринбосари Улуғбек Абруев «Даракчи» газетасига маълум қилишича, «Хайр мактаб, салом коллеж» тадбирларида барча ўқувчилари мактаб формасида бўлиши лозим.
Вазирлик буйруғига биноан, давлат имтиҳонлари учун пул тўплаш, шунингдек таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш тақиқланган. Ушбу меъёрлар бузилиши ҳолатлари юзасидан 1006 ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш тавсия этилган.
Статистика маълумотларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон мактабларида 9-синфни 483 мингдан ортиқ ўқувчи битиради.
Изоҳ (0)