ЮНЕСКО ташкилоти Яман пойтахти Санага берилаётган авиазарбалар қадимий қисми Бутунжаҳон мерослар рўйхатига киритилган шаҳарнинг маданий меросига жиддий зарар етказганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«11 июнь куни Сананинг тарихий марказига берилган зарбалар тарихий қийматга эга қатор объектларнинг жиддий вайрон бўлишига олиб келди. ЮНЕСКО бош котиби Ирина Бокова томонларни Яманнинг ноёб маданий меросини ҳимоя қилишга кўмаклашишга чақиради.
Сана ва Саада шаҳарларининг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларига берилган аваиазарбалар айниқса хавотир уйғотмоқда. Улар нафақат инсонлар қийналишига, балки Яманнинг ноёб маданий мероси йўқолишига олиб келмоқда», − дейилади ташкилот баёнотида.
Изоҳ (0)