«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2012 йилдан буён алоқа объектларини узлуксиз қувват билан таъминлаш ва энергияни тежаш учун қуёш ва шамол генераторлари сингари муқобил энергия манбаларини ўрнатиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
2012 йилда UzMobile филиали томонидан Сурхондарё вилоятидаги иккита посёлкада, 2013 йилда Тошкент вилоятидаги учта тоғ посёлкаларида, 2013—2014 йилларда 12 та узоқ туманлардаги қишлоқ телефон станциялари ҳамда 44 та олис тумандаги базавий ва радио-реле станцияларида қуёш электр станциялари ўрнатилди.
2015 йилда «Ўзбектелеком» томонидан олис ҳудудлар ва посёлкалардаги алоқа объектларини барқарор электр энергиясини таъминлаш учун 92 та қуёш электр станциясини қуриш режалаштирилган.
Изоҳ (0)