Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган Истанбул Open турнирининг жуфтликлар баҳсидаги иштирокини ҳам ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган Истомин қозоғистонлик Андрей Голубев билан бирга икки қозоғистонлик теннисчи – Михаил Кукушкин ва Александр Недовесов тандемини 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Энди иккинчи босқичда Истомин ва Голубев австралиялик Крис Гуччионе ва бразилиялик Андре Са жуфтлиги билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)