Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига қизил рангдаги «Жигули» автомобили томида жойлашган юкхонага тўрт нафар ёш бола миндирилгани акс этган фотосуратлар чиқарилди.
Муаллифнинг сўзларига кўра, суратлар Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида олинган. Унда машина ичида ҳайдовчидан ташқари беш-олти киши (аксарияти болалар) борлиги, устидаги юкхонага жойлаштирилган тўшак устида эса тўрт бола ётгани кўриниб туради. Сурат олинган вақтда машина ҳаракатда бўлгани ёки бўлмагани маълум эмас.
Суратлар остига қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилар ушбу ҳолатни танқид остига олинган. Жумалдан, болалар машина устидан тушиб кетиши ва уларга зарар етиши мумкин бўлгани айтилган. Фойдаланувчилардан бири эса орқа юкхонада ҳам бир неча киши бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)