Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ҳар йили шамолдан 1 триллион кВт/с электр энергияси олиши мумкин, деб ёзади UzDaily Германия компаниялари консорциумининг Ўзбекистоннинг шамол энергетикаси салоҳияти ҳақидаги маърузасига таяниб.

Фото: we.uz

Фото: we.uz

«Талимаржон ИЭС» УК ҳамда Германиянинг Intec-GOPA ва Geo-Net компаниялари «Талимаржон ИЭСда 500 кв лик электр узатиш ҳаво линияси — 500 квлик Суғдиёна подстанцияси қурилиши» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг шамол энергияси салоҳияти (ШЭС) баҳоланди.

«Ўзбекэнерго» компанияси томонидан ишлаб чиқилган Атлас асосида Навоий вилояти ҳамда Қорақалпоғистон жанубида ШЭСни аниқлаш мақсадида иккита майдон танланди. Шу йилнинг мартида ушбу майдонларга шамол тезлиги ва йўналишини, шунингдек ҳаво зичлиги ва ҳароратини аниқловчи 85 метрлик метеорология мачталари ўрнатилди.

Geo-Net компанияси вакили Йоханнес Беккер айтишича, дастлабки тахминларга кўра, Ўзбекистоннинг шамол энергетик манбалари йилига  520 минг МВт қувват ва 1 миллиард мегаватт/соат электр энергиясига эга. Беккер йилига жами 1 077 651 ГВт/с (1078 ТВт/с) энергия ишлаб чиқарилишига умид қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар