22 апрель куни Росиия ва МДҲ давлатларининг 400 дан ортиқ фуқароларини Яман пойтахтидан Россия самолётларида эвакуация қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
«Кетишни истаганларнинг тахминий сони мавжуд. Ўзбекистон, Тожикистон, Яман, Украина фуқаролари мурожаат қилган. Уларнинг ҳаммасига қўнғироқ қилиб, эртага эрталаб аэропортга келишларини сўрадик. 400 дан ортиқ киши бор», − деди Россиянинг Санадаги элчихонаси вакили.
«Эртага эрталаб соат саккизда иккита самолёт учиб келишини кутяпмиз. Агар улар келса, йўлак очиб беришса, жуда хурсанд бўлар эдик», − дея қўшимча қилди элчихона ходими.
Аввалроқ, Ямандан Россиянинг икки самолётида Ўзбекистоннинг 47 нафар фуқароси, Россия ҳарбий кемасида саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилингани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)