13 апрель куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради Olamsport.com.
Хотин-қиз теннисчилар рейтингининг кучли ўнталигида ўзгариш кузатилмади. Ҳамон америкалик Серена Уильямс катта фарқ билан рейтингда пешқадамлик қиляпти.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннис маликаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 4 поғона юқорилаб, 155-ўринни эгаллаб турибди. Оқгул Омонмуродова эса уч поғона пастлади ва 193-ўринга тушди. Сабина Шарипова уч ўрин юқорилаб, 270-ўринга чиқиб олди.
Изоҳ (0)