Европа Чемпионлар лигаси чорак финалининг энг қизиқарли жуфтликларидан бири шубҳасиз «Барселона» ва «ПСЖ»дир. «Segodnya.ua» ушбу жамоалар етакчилари Лионель Месси ва Златан Ибрагимовичнинг қизиқарли жиҳатларини таққослаб чиқди.
2014 йилдаги даромадлар:
- Месси: 65 миллион доллар (2-ўрин)
- Ибрагимович: 34 миллион доллар (3-ўрин)
Ўзи ҳақида:
- Месси: «Менда эго йўқ деб ўйлайман. Кўпроқ яхши инсон бўлишга ҳаракат қиламан».
- Ибрагимович (Швеция Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач): «Менсиз бу мусобақада томоша қиладиган қизиқ нарса бўлмайди».
Рафиқаси:
- Месси: Антонелла Рокуссо билан беш ёшида, унинг акаси билан футбол ўйнаётганда танишган. 2009 йилда у билан учраша бошлаган, 2012 йилда ўғли Тяго туғилган.
- Ибрагимович: 2002 йилда ўзининг Ferrari’си билан швециялик модель Хелена Сегернинг автомобили йўлини тўсиб қўйган. Ўшанда улар орасида можаро келиб чиққан, бироқ кейинчалик футболчи ўзидан 11 ёш катта бўлган Сегерга уйланган, ҳозирда уларнинг икки фарзанди бор.
Изоҳ (0)