Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2015 йил 20 январдаги 2-сонли қарори билан Фарғона вилояти Ёзёвон шаҳар посёлкасининг бош режаси тасдиқланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилди.
Бош режа «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилиб, шаҳарнинг 2025 йилгача бўлган муддат учун ривожланиш истиқболини белгилайди.
Жумладан, бош режага мувофиқ шаҳарнинг:
- аҳолиси сони 25,0 минг кишигача;
- ҳудуд майдони 830,5 гектаргача;
- уй-жой фонди 500,0 минг м.кв. гача ўсиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)