GM Uzbekistan мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази вакиллари компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархлари оширилиши ҳақидаги хабарлар асоссизлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Автомобиллар нархлари ошадими ёки йўқ, бу борада бизда ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳукумат томонидан ҳам бу юзасидан топшириқ йўқ. Тўғри, айрим тармоқларда гўёки янги нархлар кўрсатилган маълумотлар пайдо бўлган. Энг ачинарлиси, бу маълумотномаларда GM Uzbekistan бренди ҳам нотўғри ёзилган», – дейди GM Uzbekistan вакили.
Қайд этилишича, бунгача GM Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи 2015 йилнинг 1 апрелидан ошиши мумкинлиги хусусида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлган ва бу ҳақида суратлар жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2015 йил октябрь ойидан бошлаб газда ҳаракатланадиган автомобилларни ишлаб чиқара бошлаши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)