Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи 48 ёшли аёл уйида ёлғиз қолганда тўрт нафар номаълум шахс бостириб киргани ҳақида ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Зўравонлар аёлнинг юзига уриб, пичоқ билан қўрқитишган ҳамда ундан пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларни талаб қилишган. Улар 400 минг сўм, 600 доллар, 200 евро ва сариқ металлдан ишланган заргарлик буюмларини олиб қочиб кетган.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида тўртала талончи ҳам тезда қўлга олинди. Улар Тошкент шаҳрида 1986 йилда туғилган, Тошкент вилоятида 1990, 1991 ва 1993 йилларда туғилган шахслар бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)