Ярим тунда Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳудудида бир бош қорамолни уч нафар шахс етаклаб кетаётган эди, деб хабар беради «Постда» нашри.
Мазкур ҳолат шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар идоралари ходимлари эътиборини тортди. Ходимлар улар билан суҳбатлашаётганида, номаълум шахслар қаттиқ хавотирга тушиб, ўзини фош қилиб қўйди.
Ўғирланган қорамол эгасига қайтарилди. Ўғрилар эса терговга жалб қилинди.
Изоҳ (0)