Наврўз байрами арафасида Марғилон шаҳар марказий маданият ва истироҳат боғи капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Марғилон шаҳар маданият ва истироҳат боғининг бутунлай реконструкция қилиниб, қисқа фурсатда бу ерда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Болалар учун янги аттракционлар ўрнатилди. Гўзал ва сўлим дам олиш масканига айланган боғ ҳудудида ёзги амфитеатр мажмуаси ҳам барпо этилди. Рангли ва мусиқали фаввора эса боғ кўркига кўрк қўшмоқда.
«Боғнинг ландшафт дизайни ўзига хос тарзда ишлаб чиқилган, – деди мазкур маданият ва истироҳат боғи директори Ғ.Мамажонов. – Бу ерда фақат сайр қилиш учун имконият яратиш ва турли аттракционлар ўрнатиш билан чекланиб қолмасдан, боғни катта-ю кичик учун бирдай севимли ҳордиқ масканига айлантириш мақсадида янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилди.
Боғ ҳудудидаги майдон кўкаламзорлаштирилди ҳамда сунъий сув сепиш мосламалари ўрнатилди. 3000 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчати, бутасимон ўсимликлар экилди. Ҳудудни ёритиш учун боғнинг тўрт тарафида улкан ёритиш мосламалари, йўлаклар ёнида етмишта тунги чироқ ўрнатилди».
Изоҳ (0)