2014 йил декабрь ойида Фарғона вилояти Бағдод туманида жойлашган «Араб-Чўл Хитой» фермер хўжалиги раҳбари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, шамол эррозиясига қарши функцияни бажарувчи 3 туп тол дарахти кесилиб, ўсимлик дунёсига зарар етказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар бермоқда.
Шу каби «Сотволди Ҳакимов» фермер хўжалиги раҳбари ҳамда «Абдураззоқ Хофиз» фермер хўжалиги ишчиси ҳам 2 тупдан тол дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиб юборган.
Бундан ташқари, 2014 йил октябрь–декабрь ойларида тумандаги «Мирзаобод лочинлари» ММТП ҳудудида жойлашган «Зироатчи Балиқчи» фермер хўжалигидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, шамол эррозиясига қарши экилган 213 туп тол ва қайрағоч дарахтлари қонунга хилоф равишда кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига 84 миллион 500 минг сўмдан зиёд зарар етказилган.
Манбада қайд этилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан айбдорларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилган.
Изоҳ (0)