Тунисдаги музейда содир этилган терактдан кейин шаҳарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг патрули кучайтирилди, автомобиллар, айниқса юк машиналари қаттиқ текширилмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Ҳужумга учраган музей яқинида парламент биноси жойлашган бўлиб, ён-атроф қуршаб олинган. Теракт туфайли давлат муассасалари, дипломатик ваколатхоналар, фуқаролик ва айниқса туристик инфратузилма объектлари қаттиқ қўриқланмоқда. Пойтахт марказида намойишчилар ҳам тўплана бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Тунис пойтахтидаги Бардо миллий музейига жангарилар ҳужум қилиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)