Тошкент шаҳри Сирғали тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари 22 ёшли қизнинг ёрдам сўраб қилган чақириғига жавобан ёрдамга ошиқди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Қизнинг сўзларига кўра, у кўчада кетаётган вақтда номаълум эркак йўлдан чиқиб, унинг бўйнидаги қимматбаҳо тақинчоқни юлиб олган ва қочиб кетган.
Бироқ безори узоққа қоча олмади. Ҳуқуқ муҳофазачиларининг тезкорлиги эвазига у ашёвил далил билан қўлга олинди. У 1978 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи киши бўлиб чиқди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)