Ўтган йилнинг октябрь ойида «Гулзор» номи берилган собиқ «Ганга» савдо мажмуаси олдидаги майдонда ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда, деб хабар берди «Afisha.uz». Себзор кўчасида ерости ва ерусти ўтиш йўллари, шунингдек кўприк қурилади.
Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар хиёбони кенгайтирилмоқда, ҳар икки тарафдан уч метрдан ҳудуд қўшилган. Себзор кўчаси атрофидаги ҳудудлар ҳам ободонлаштирилмоқда.
Аввалроқ, ушбу ҳудудда қурилаётган инфратузилма объектлари тайёр бўлганда қандай кўриниши акс этган анимация интернетга чиқарилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)