«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликда «ТШТТ» филиали IP/MPLS тармоғини DWDM янги транспорт тармоғи базасида тезликни магистрал даражада 100 Гбит/сониягача кўтариб, модернизация қилиш бўйича ишларни амалга оширди. Янги тармоқ Тошкент шаҳрининг барча туманларини юқори тезликдаги оптик каналлар билан бирлаштирди, деб хабар бермоқда компания расмий сайти.
Таъкидлаш зарурки, бу Ўзбекистон Республикасида 100 Гбит/сониягача тезликда ишлайдиган дастлабки IP/MPLS тармоғидир.
Мазкур лойиҳа маълумотлар узатиш магистрал тармоғининг ўтказиш қобилиятини ўн мартадан ортиқ кенгайтирди, бу Тошкент шаҳри фойдаланувчиларининг турли хизматларга ишончли ва юқори сифатли уланишини таъминлайди. Бу юқори тезликдаги Интернет, видео телефония, IP-TV, Telecom TV, HDTV-каналларни томоша қилиш ва бошқа шу каби конвергент хизматларни тақдим этишни ривожлантириш имконини беради. Мазкур IPG MPLS тармоғи базасида бошқа лойиҳалар ҳам амалга оширилади, хусусан:
- Ўзбекистон мобил алоқаси миллий оператори учун − UzMobile GSM тармоғини қуриш;
- FTTx технологияси бўйича пассив оптик тармоғини қуриш;
- FTTB технологияси бўйича оптик уланиш тармоғини кенгайтириш.
Изоҳ (0)