Япониянинг собиқ бош вазири Юкио Хатояма Қримга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Корреспондент.net». У Япониянинг ҳозирги ҳукуматининг қаршилигига қарамай бу ишни бажармоқчи.
Қайд этилишича, Япониянинг собиқ бош вазири Қрим аҳолиси яриморолнинг Россия таркибига қўшиб олинишига қандай муносабатдалигини аниқламоқчи. Хатояманинг Қримга ташрифи сешанбадан пайшанбагача давом этиши маълум қилинган.
Япониянинг амалдаги ҳукумати Россия Хатояманинг ташрифидан Қримнинг босиб олинишини оқлаш учун фойдаланишидан хавотирда.
Изоҳ (0)