«Правда Востока» газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон қадимий шаҳарларининг бугунги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Қадим шаҳарларнинг янги жамоли» деб номланган тўплам тақдим этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Китоб ўтган йили газета саҳифаларида шу рукн остида чоп этилган мақолалар ва фотосуратлардан иборат.
Жаҳон тарихий ва маданий меросининг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари бугунги кунда йирик замонавий шаҳарларга айланган. Китобда газета саҳифаларида эълон қилинган материаллар орқали мустақил мамлакатнинг мутлақо ўзгарган янги қиёфаси акс эттирилган бўлиб, бу китобхонларда шу муқаддас Ватандан фахр-ифтихор қилиш туйғусини уйғотади.
Шубҳасиз, ўз саҳифаларида оламшумул ўзгаришларни мужассам этган мазкур китоб кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, дейилади манбада.
Изоҳ (0)