Намангандан бўлган фуқаро Янгиқўрғон туманида яшовчи бувисининг уйига меҳмонга бориб, унинг қўшниси билан гап талашиб қолди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Қайд этилишича, тортишув жанжалга айланиб, меҳмон қўшнини аёвсиз калтаклаган. Жабрланувчи тан жароҳати олгани боис шифохонага ётқизилган. Зўравон эса ички ишлар идораларига олиб келинган.
Ҳозирда зўравон меҳмонга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)