АҚШнинг General Motors компанияси капитални тарқатиш бўйича янги режа доирасида 5 миллирд долларлик акцияларни сотиб олишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Акцияларни сотиб олиш бугундан бошланиб, 2016 йил охиригача давом этади. Бундан ташқари, компания 2015−2016 йилларда беш миллиард долларлик қўшимча дивиденларни тўлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, GM 2015 йилда втомобил ишлаб чиқаришга 9 миллиард доллар инвестиция киритиб, йиллик даромадни 20 фоизга кўпайтирмоқчи.
Маълумот учун, General Motors 34 та мамлакатда енгил ва юк автомобилларини ишлаб чиқаради, 140 мамлакатда эса техник хизмат кўрсатишни амалга оширади.
Изоҳ (0)