Italdesign Giugiaro студиясининг LG қурилмалари билан жиҳозланган Gea концепт-кари Женевадаги халқаро автосалонда намойиш этилади.
LG Electronics компанияси 3−15 март кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган 85-халқаро автосалонда автомобиль технологиялари соҳасидаги ўзининг янги ишланмаларини тақдим этади. Автомобиль дизйни бўйича етакчи Italdesign Giugiaro студияси билан ҳамкорлик доирасида LG мутахассислари янги Gea концепт-карига компаниянинг бир қанча маҳсулот ва технологияларини жорий қилди.
Gea салонидаги барча дисплейлар LG томонидан тақдим этилган. Ускуналарни бошқариш ва бошқа фойдали маълумотларни акс эттиришга масъул 12,3 дюймли Full HD IPS экрани ускуналар панели марказида ва йўловчи томонида жойлашган. Қўшимча 6 дюймли HD Plastic OLED (P-OLED) ботиқ дисплейлари консолнинг олд ва орқа томонларида жойлашган.
LG технологияларидан фойдаланиш автомобилнинг ички қисми билан чекланмайди. Габаритли чироқлар Surface Illumination (SI) LED технологияси билан таъминланган. Шунингдек, автомобиль оддий ойнанинг ўрнини босувчи орқа кўринишни акс эттирувчи камералар билан жиҳозланган бўлиб, уларни фақат ишлатилгандагина пайқаш мумкин.
Шунингдек, Gea LG’нинг Барселонадаги Халқаро мобил конгресс (MWC) да тақдим этилган ақлли соатларнинг сўнгги модели − LG Watch Urbane LTE билан ҳам уйғунлашади. Махсус илова ёрдамида LG Watch Urbane LTE ўз экранида автомобилнинг турли сигналлари ва бошқа маълумотларини акс эттириши, шунингдек унинг эшикларини очиб-ёпиши мумкин.
«Биз бу ҳамкорликка катта аҳамият берамиз. Italdesign Giugiaro’дек автомобиль дизайнининг эътироф этилган етакчиси билан биргаликда ишлаш шубҳасиз LG’га яқин келажакда тобора муҳим бозорга айланиши кутилаётган ақлли машиналарга яхшироқ тушунишда ёрдам беради», − деди LG Electronics Vehicle Components президенти Ву Жонг Ли.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Изоҳ (0)