Samsung компанияси томонидан йил бошида ривожланаётган мамлакатлар учун махсус чиқарилган Galaxy J1 смартфони Ўзбекистонда сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Телефон қутисида смартфоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа қатор давлатлар учун чиқарилгани кўрсатилган.
Смартфон бюджетли синфга тегишли бўлса-да, яхшигина техник хусусиятларга эга. Чунончи, Galaxy J1 4 ядроли Marvel PXА1908 процессори, 4,3 дюйм ва 480×800 пикселли дисплей, 1 Гб тезкор ва 4 Гб ички хотира (+microSD), 5 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера ҳамда 1850 мА/с сиғимли аккумуляторга эга. Қурилма Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Samsung Galaxy J1 500 минг сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)