Жиззах вилоятида бензин ташувчи машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳидаги хабарга асосланиб «12news.uz» маълум қилди.
Гуруҳга жойлаштирилган фотосуратда йўлнинг бензовоз ағдарилган қисмида катта чуқур ҳосил бўлгани, шунингдек машинанинг бир нечта ғилдираги асосий қисмдан ажралиб кетганини кўриш мумкин. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида ағдарилиб кетган бензовоз ичидаги бензинни йўлдагилар ўз автомобилларига қуйиб олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)